8-декабр Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинган кун!
Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси барча ватандошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами билан муборакбод этади!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бош қомусимиз бўлиб, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги энг асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу тарихий кунда барчангизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат тилаймиз. Юртимизда доимо тинчлик ва хотиржамлик барқарор бўлсин!