1- октябрь "Устоз ва Мураббийлар куни" юртимизда азалдан устозларга бўлган чуқур ҳурмат ва миннатдорликни ифода этадиган улуғ байрам сифатида кенг нишонланиб келинади.
Шу муносабат билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилиб, юртимиз ривожига ўз хиссаларини қўшиб келган фахрийлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида фахрий устозлар ўзларини узоқ йиллик мехнат фаолиятини эсга олдилар ва хозирги сохадаги янгиликлар ва қулайликлар хақида қизғин сухбат бўлиб ўтди.
Учрашув якунида уларнинг хизмат йиллари давомида кўрсатган жасорат ва садоқатлари учун миннатдорчилик билдирилиб уларга эсдалик совғалари топширилди.