Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Март 2026

Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимлари Ислом сивилизатсияси марказига амалий саёҳатни амалга оширишди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 25 нафар ходимлари Ислом цивилизацияси марказига амалий саёҳатни амалга оширишди. Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, шунингдек, бой тарихий ва маданий меросимиз билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Саёҳат давомида иштирокчилар марказда жойлашган замонавий интерактив экспозициялар, ноёб қўлёзмалар, қадимий китоблар ва тарихий манбалар билан танишдилар. Айниқса, Ислом цивилизациясининг илм-фан, маданият ва маърифат ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар ходимларда катта таассурот қолдирди.

Амалий саёҳат давомида ходимлар ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар жамоада корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш, ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларнинг иш фаолиятида янги ғоя ва ташаббусларни шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

15 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech