Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Декабрь 2025

Давлат мулки объектларини ижарага олиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон Фармони билан давлат Мулки объектларини ижарага бериш бўйича бир қатор имтиёзлар берилди.

Хусусан, ижара шартномаси тузилган кундан бошлаб ижарага олувчи томонидан йиллик ижара тўловлари бир ой давомида тўланган тақдирда, унга йиллик ижара суммасидан мазкур шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлламаслик шарти билан ижарага берилган ҳамда бир йилдан кам муддатга тузилган ва бошқа имтиёзлар қўлланган ижара шартномалари мустасно.

Шунингдек, олти ой давомида электрон онлайн ауксион савдоларида ижарага берилмаган обйектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилган қийматда белгиланади. Бунда бошланғич нарх пасайтирилганда ҳам ижарага берилмаса, ушбу ауксион унда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам, истисно тариқасида, ўтказилган деб ҳисобланади.

- уч ойдан ортиқ муддатга ўттиз нафардан зиёд касаначиларни белгиланган тартибда жалб қилган ва касаначилик асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (кўрсатилган хизматларни) реализатсия қилишдан олган даромадлари жами даромадининг 60 фоизидан кўпроғини ташкил этган тадбиркорлик субйектларига ҳудудлар кесимида белгиланган шартлар асосида 2026-йил 1-январга қадар давлат мулки обйектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари 50 фоиз миқдорида белгиланади;

- нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатлари 2026-йил 1-январга қадар 50 фоизга камайтирилади;

- спорт тўгаракларини ташкил этиш учун маҳаллада бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда ушбу обйектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади;

- моддий маданий мерос обйектларини инвестиция киритиш шарти билан ижарага олган тадбиркорлик субйектлари улар билан шартнома тузилган кундан бошлаб беш йил муддатга ижара тўловининг ҳисоблаб чиқилган қийматининг 80 фоизи миқдорида ижара тўловини тўлашдан озод этилади;

- ҳудудларда бўш турган ва бир йилдан буён ауксион савдоларида сотилмасдан турган давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар, шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг фойдаланилмасдан бўш турган бинолари “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури иштирокчиларига (Дастурга киритилган Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субйектлари бундан мустасно) ўз ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда амалий мономарказ ташкил қилиш учун фойдаланишга танлов (талабгор ягона бўлганда — тўғридан-тўғри шартнома) асосида ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича ижарага берилади;

- Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган спортчи-тренерларга, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритувчи спортчи-тренерларга спорт тўгаракларини ташкил этиш учун туман ва шаҳарларда бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда ушбу обйектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади;

- маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг минимал ставкасини ҳар йили белгилаш чоғида соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан давлат мулки учун ижара ҳақининг минимал ставкаси 20 фоизга камайтирилади;

- “Аёллар дафтари”га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субйектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда имтиёз бериш шартларига мос бўлганда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;

- “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субйектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхатида белгиланган мезонларга мувофиқ “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилганда умумий ижара майдонига нисбатан ижара тўловларидан 50 фоиз миқдорда имтиёз берилиши белгиланди.

 

“Електрон онлайн-ауксионларни ташкил

этиш” АЖ Фарғона вилояти вакиллиги                     

41 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech