Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Март 2026

Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилди

Жорий йилнинг 17-март куни Оʻзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Оʻзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига оʻзгартириш ва қоʻшимчалар киритиш тоʻгʻрисида”ги ОʻРҚ-1122-сон Қонуни қабул қилинди.

Жорий йилнинг 17-март куни Оʻзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Оʻзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига оʻзгартириш ва қоʻшимчалар киритиш тоʻгʻрисида”ги ОʻРҚ-1122-сон Қонуни қабул қилинди.

 

Мазкур Қонун билан давлат мулкини ва ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда ижарага бериш механизмларини такомиллаштириш орқали хусусий тадбиркорлик субйектлари учун қоʻшимча имкониятлар яратишга қаратилган бир қатор ислоҳотлар жорий этилиши белгиланмоқда. Жумладан:

  • давлат мулки ва ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда ижарага бериш боʻйича тузилган шартномалар доирасида юзага келадиган низоларни медиатсия тартиб-таомили асосида ҳал этилади;
  • давлат акция пакетлари хорижий инвесторларга “Тошкент” РФБ савдолари орқали хорижий валютада ҳам сотилиши ва улар боʻйича тоʻловларни шартномада белгиланган валютада амалга оширилади;
  • маҳаллий ҳокимият органларининг мунитсипал мулк боʻлган давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасида ваколатларини кенгайтирилмоқда;
  • давлат коʻчмас мулкини боʻлиб-боʻлиб тоʻлаш шарти билан сотиб олган харидорлар томонидан ер ва мол-мулк солиқлари ушбу обйектлар учун тоʻланган маблагʻларга пропорсионал равишда тоʻлаш тизими жорий этилмоқда;
  • махсус иқтисодий ва саноат зоналари бош режасига мувофиқ мазкур зоналар инфратузилма билан таʼминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан соʻнг, улар ҳудудидаги ер участкаларини ауксион савдоларига чиқариш ҳамда инвесторларга инфратузилма билан таʼминлаш ишларини амалга оширишга рухсат бериш, кейинчалик ушбу харажатлар саноат зоналарининг маблагʻлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиблари жорий этилмоқда;
  • халқаро аҳамиятга молик автомобил ёʻллари боʻйида замонавий хизмат коʻрсатиш мажмуаларини мастер-режа асосида жойлаштириш боʻйича боʻш турган ер участкаларини электрон онлайн-ауксион савдоларига чиқариш тоʻгʻрисидаги Оʻзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори Оʻзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда ер тоифасини бошқа тоифага оʻзгартириш учун асос боʻлиши белгиланмоқда.

 

Ушбу Қонун мамлакатимизда жозибадор инвестиция муҳитини яратишга, тадбиркорлик субйектлари учун солиқ юкининг камайишига, давлат мулкини хусусийлаштириш жарёнларини соддалаштириш ва жадаллаштиришга, хусусий мулкчиликни кенгайтириш орқали иқтисодий оʻсишни таʼминлашга хизмат қилади.

 

30 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech