Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Сентябрь 2025

Ер участкаларини реализатсия қилишда замон талаблари мувофиқлаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2025 йилдаги 559-сонли қарори билан электрон аукционлар орқали ер участкаларини сотиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.

Унга кўра:

  • Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқаришда ушбу саноат ва тадбиркорлик зоналари дирекциялари буюрмачи ҳисобланиши;

  • Олис ва чўл ҳудудларда ташкил этиладиган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкалари 2025-йил 5-сентабрдан бошлаб “1 сўм” харид қийматида аукционга чиқарилиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ҚҚС тўловчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот тизими “Е-AUKSION”  электрон онлайн-аукцион савдо платформасига интеграсия қилинади.

Кўп квартирали турар жойлар қуриш учун ер участкалари бўйича аукцион ғолиблари ажратилган ерда қурилиши ишларини бошлаб уни фойдаланишга топширгунга қадар бўлган жараёнларни “Онлайн маҳалла” электрон платформасида мониторинг қилиб бориш тизими яратилади.

Шу билан бирга, “Е-AUKSION”  электрон онлайн-аукцион савдо платформаси ва Кадастр агентлигининг “УЗКАД” кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интегратцион ахборот тизими билан интегратция қилинади ва бу аукционда реализация қилинган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни электрон платформада реал вақт режимида маҳаллалар кесимида кузатиш имконини беради.

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ Фарғона вилояти гуруҳ раҳбари Сардорбек Толипов

33 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech