Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Август 2024

“Халқчил ИПО” дастури доирасида йирик компанияларнинг акцияларини “битта акция – битта лот” тамойили асосида оммавий жойлаштириш бошланмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ Оʻзбекистоннинг йирик компаниялари акцияларини фуқароларга оммавий таклиф этишнинг янги босқичи бошланганлигини эʼлон қилади.

Мазкур “Халқчил ИПО” дастури мамлакатда аҳолининг барча қатламлари орасида кенг мулкдорлар синфини – акциядорларни шакллантириш мақсадида оʻтказилмоқда. Бу учун мазкур босқичда “бирламчи/иккиламчи оммавий таклиф этиш” тамойили асосида Олмалиқ КМКОʻзбектелеком, Оʻзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ва Оʻзтемирёʻлконтейнер каби йирик компанияларни акциялари савдога чиқарилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, ушбу жараённи оʻтказишда:

  • КПМГ халқаро консалтинг компанияси Стратегик консултант сифатида ва жараённи мувофиқлаштириш учун жалб этилган;
  • “Мосаиc Финанcиал” ва “Лигҳтман ПР” консорсиуми кенг қамровли таргʻибот ва ташвиқот ишларини ташкиллаштириш учун ПР-консултант сифатида жалб этилган;
  • 6 та инвестицион воситачилари – “Тошкент” РФБ аʼзолари, салоҳиятли андеррайтерлар роʻйхати (“гʻолиблар роʻйхати”)га киритилиб, улар билан бош келишувлар имзоланган.

Бунда, “Халқчил ИПО”ни муваффақиятли ташкиллаштириш учун Стратегик консултант билан келишган ҳолда бир ёки бир нечта андеррайтерлар “Халқчил ИПО” оʻтказиладиган муайян компанияларга алоҳида шартномалар орқали бириктирилади.

Стратегик консултант билан ҳамкорликда акциялар муомаласи ва “Халқчил ИПО”ни ташкиллаштириш учун зарур ҳужжатлар ва ушбу компанияларнинг молиявий-иқтисодий коʻрсаткичлари комплекс таҳлил қилиниб, унинг натижаларига коʻра дастлаб “Оʻзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖнинг акцияларини жойлаштириш таклифи ишлаб чиқилди.

Оʻз навбатида, Стратегик консултант томонидан қолган жамиятлар комплекс таҳлил қилинмоқда ва уларнинг акцияларни бирламчи жойлаштиришга тайёрлиги, оммавий жойлаштириш стандартлари ва талабларини мос келиши юзасидан тавсия ишлаб чиқилмоқда.

“Оʻзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖнинг акцияларини"Халқчил ИПО" доирасида оммавий жойлаштиришни амалга ошириш мақсадида:

  • Бизнес-режаси/стратегияси ва инвестицион жозибадорлик тарихи (еқуитй сторй) ишлаб чиқиш;
  • букраннернинг стандарт хизматлари, шу жумладан жойлаштирилган қимматли қогʻозларни сотиб олиш учун салоҳиятли инвесторларнинг аризаларини қабул қилиш, талабномаларнинг жамланган реестрини юритиш ва акцияларнинг “Халқчил ИПО”сини ташкил этишни амалга ошириш учун КАПИТАЛ-ДЕПОЗИТ, САТОРИ ИБ ГРОУП ва САТОРИ CАПИТАЛ андеррайтер сифатида жалб қилинди.

“Оʻзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖнинг акцияларининг оммавий таклифини оʻтказиш жараёнида маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш “Тошкент” РФБ савдо майдончасида амалда боʻлган жараёнга қоʻшимча равишда, “Е-ауксион” электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

“Оʻзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ акцияларини “Халқ ИПО”сини муваффақиятли ташкиллаштиришда андеррайтерлар зарур мобил иловаларга эга боʻлган тижорат банклари билан ҳолда ҳамкорлик қилиш имкониятига эга.

Эслатиб оʻтамизки, “битта акция – битта лот” тамойили асосидаги “Халқ ИПО”сида иштирок этиш учун аҳолининг барча қатламларига кенг имконият яратиш мақсадида, фуқаролар оʻртасида оммалашишга улгурган ва фойдаланувчиларга қулай боʻлган “Е-ауксион” платформасининг жорий имкониятларидан фойдаланилади ҳамда жараёнга қизиқиш билдирган Оʻзбекистон Республикасининг барча резидентлари (жисмоний ва юридик шахслар)нинг аризалари жумладан мазкур платформа орқали қабул қилинади.

Бунда, платформа орқали 24/7 онлайн режимида:

  • талабгорларни қимматли қогʻозлар бозори қонунчилиги талабларига асосан идентификатсия қилиш (ЕРИ, Оне ИД ва Мобиле-ИД);
  • профессионал брокерни танлабулар билан шартнома тузиш;
  • депо ҳисоб рақам (акция/облигатсия учун ҳисоб рақам) очиш;
  • маҳаллий инвесторлар томонидан акцияларни сотиб олиш боʻйича буюртмаларни юбориш имкониятлари яратилади.

Акцияларни жойлаштириш параметрлари (нарх диапазони), “ОʻзРТХБ” АЖ акцияларининг инвестиция салоҳияти тоʻгʻрисидаги материаллар, шунингдек аризаларни топшириш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маʼлумотлар “КапДепо” консорсиуми, Давактив агентлиги, “ОʻзРТХБ” АЖ расмий алоқа каналлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали қоʻшимча тарзда етказилади.

Бу орқали, жараённинг ҳар бир босқичи тоʻгʻрисида жамоатчилик хабардор қилиниши таʼминланади, жалб қилинган ПР консултантлар эса оммабоп таргʻибот-ташвиқот жараёнларини ва маркетинг кампаниясини амалга оширади.

Юртдошларимизни республикадаги энг йирик компанияларнинг акциядорлари – эгалари боʻлиш ва уларни бошқаришда иштирок этиш имкониятидан фойдаланишга чорлаймиз.

Маʼлумот учун: Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-апрелдаги қарорига асосан “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (2%), “Оʻзбектелеком” АК (2%), “Оʻзбекистон почтаси” АЖ (5%), “Електрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш” АЖ (5%), “Оʻзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ (2,4%), “Оʻзбек геология қидирув” АЖ (2%), “Оʻзбекгеофизика” АЖ (2%), “Оʻзбекгидроенерго” АЖ (2%), “Оʻзтемирёʻлконтейнер” АЖ (4%), “Темирёʻлкарго” АЖ (4%), “УзАуто Моторс Поwертраин” АЖ (5%), “Тошкент” РФБ» АЖ (5%) акцияларининг маҳаллий фонд бозорида бирламчи (ИПО) ва (ёки) иккиламчи (СПО) оммавий таклифи оʻтказилиши белгиланган.

Дисклеймер: Капитал бозорида қимматли қогʻозларни Инвестициялаш обйекти сифатида танлаш ва бу инвестициянинг оқибатлари қимматли қогʻозлар бозори қонунчилигига мувофиқ инвесторнинг таваккалчилиги ҳисобланади.

20 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech