Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Апрель 2026

Навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида 2026-йил 24-феврал куни ўтказилган “Ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқот”да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафта пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланган.

Мазкур ташаббус доирасида Фарғона туманида жойлашган "2-сонли техникум"да талабалар билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда мутахассислар томонида ёшларга бизнесга биринчи қадам мавзуси остида малакали мутахасислар томонидан керакли тавсиялар  берилди ҳамда E-AUKSION савдо платформасидан фойдаланиш юзасида мастер класс ўтказилди.

 

15 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech