Навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” Фарғона давлат университети ёшлари билан бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2026-йил 24-феврал куни ўтказилган “Ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқот”да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафта пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланган.
Тадбир ёшларга бизнесга биринчи қадам мавзуси остида малакали мутахасислар билан биргаликда савол жавоб тарзида бўлиб ўтди ҳамда E-AUKSION савдо платформасидан фойдаланиш юзасидан мастер класс ўтказилди.