Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида 2026-йил 24-феврал куни ўтказилган “Ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқот”да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафта пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланган.
Мазкур ташаббус доирасида Фарғона шаҳрида жойлашган "Лола Муротова" номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактаби талабалари билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбирда мутахассислар томонида ёшларга бизнесга биринчи қадам мавзуси остида малакали мутахасислар томонидан керакли тавсиялар берилди ҳамда E-AUKSION савдо платформасидан фойдаланиш юзасидан мастер класс ўтказилди.