Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қоʻшимча чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги қарорига мувофиқ, 247 та корхонадаги давлат акция пакетлари ва 1028 та коʻчмас мулк обйектлари оммавий савдоларга чиқарилиши, шунингдек, 12 та йирик корхонадаги давлат улушларининг маҳаллий фонд бозорида бирламчи (ИПО) ва (ёки) иккиламчи (СПО) оммавий таклифи оʻтказилиши белгиланган.
Ҳудудларда мазкур қарор мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка тушунтириш, унинг таргʻибот ишларини жадаллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 19-июл куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Фарғона вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, боʻш турган давлат мулки обйектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тоʻгʻрисида навбатдаги “Roadshow” тақдимоти оʻтказилди.
Ушбу тадбирда 300 нафардан зиёд тадбиркорлар ва ишбилармонлар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари иштирок этди.
Тақдимот Давактив агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев, Давактив агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Салиев ҳамда вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов бошчилигида бўлиб ўтди.
Тадбирда А.Миралиев сўзга чиқиб, сўнги йилларда мамлакатимизда хусусийлаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан кескин ислоҳотлар амалга оширилиб, тадбиркорлар учун бир қатор янгилик ва қулайликлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан:
- Давлат активлари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳосининг 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилиши белгиланди;
- 2024-йил 1-январгача ижара шартномалари асосида ижарага олганига камида 5-йил бўлган ва мажбуриятларни бажарган тадбиркорларга хусусийлаштириш дастурларига кирган давлат мулкини баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи берилди;
- Тадбиркорлик учун ауксион савдоларига чиқарилган ер участкалари (вилоят марказлари бундан мустасно) 3 ой давомида сотилмаганда бошланғич қийматининг 30 фоизигача, 6 ой давомида сотилмаганда 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилиши, сотиб олиш тўловларининг 15 фоизини уч ой муддатда қолган қисмини 10-йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди;
- Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўш ер участкаларига нисбатан туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарздорликлари бўйича тақиқлар татбиқ этилмайди, ушбу ер участкалари ауксион савдоларида сотилганда, харидорларга тўсиқларсиз расмийлаштириб берилади;
- Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб 4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган давлат активлари ҳамда мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган ер участкалари бўйича тўловларни, миқдоридан қатʼий назар, 5-йил ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.
Шу билан бирга, “Roadshow” иштирокчиларига Давактив агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2023-йилги хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ жами 137 та давлат активлари ауксион савдоларига чиқарилганлиги, шундан 84 та давлат активлари 106,4 млрд.сўм қийматга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганлиги маʼлум қилинди. Бундан ташқари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун 1247 та 238,3 гектар ер участкалари электрон онлайн-ауксион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 723 та 203,4 гектар ер участкалари 54,9 млрд.сўмга сотилишига эришилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан 2024-йилнинг ўтган даврида жами 106 та давлат активлари ауксион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 47 та давлат активлари 159,9 млрд.сўм қийматга сотилиши таъминланган. Ҳозирги кунда умумий қиймати 154,5 млрд.сўм бўлган 59 та давлат активларининг савдоси давом этмоқда.
Ўз ўрнида, янги 2024-йилги хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, Фарғона вилоятида оммавий савдоларда сотилиши белгиланган жами 107 та давлат ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларининг активлари, шундан 87 та кўчмас мулк объектлари тадбиркорлар ва тадбир иштирокчиларига яқиндан таништирилди.
Шунингдек, тадбир давомида қатнашчиларга “Е-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий, ҳам амалий тушунтирилди.
Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган тадбир якунида қатнашчилар ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга тегишли жавоблар бериб ўтилди, жумладан маҳаллий тадбиркорларнинг бир қатор таклифлари қабул қилинди.
Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ҳам ташкил этилиб, ҳудудда хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

