Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Сентябрь 2026

Тошкентда Вазирлик ва идораларнинг еттита маъмурий биноси Янги Тошкентга кўчирилиши муносабати билан сотилди

Тошкент шаҳрида вазирлик ва идораларга тегишли еттита маъмурий бино жами 868,8 млрд сўмга сотилди. Сотилган обйектлар қаторидан Транспорт вазирлиги, Спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Туристларга хизмат кўрсатиш маркази” ДУК, Автомобил йўллари қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг бинолари ўрин олган.

 

Яна 11 та обйект 1 095,8 млрд сўмлик бошланғич нархда савдога чиқарилган бўлиб, 20 та обйект бўйича сотуволди тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга тегишли бинолар бўйича савдолар давом этмоқда.

 

Биноларни сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 7-мартдаги 146-сон қарори доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур қарорда вазирликлар, идоралар ва уларнинг тизимидаги ташкилотларни Янги Тошкент ҳудудига кўчириш, жами 150 та давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилотни жойлаштириш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги уларга тегишли 83 та кўчмас мулк обйектини очиқ савдоларда, жумладан, ижара ҳуқуқи асосида реализатсия қилиш назарда тутилган.

 

Шундай қилиб, реализатсия қилиниши белгиланган 83 та обйектнинг ярмидан кўпи бўйича жараён бошланган: 7 та бино янги мулкдорларга ўтди, яна 31 та обйект тайёргарлик ва савдонинг турли босқичларида.

 

Мазкур жараён Янги Тошкентдаги янги маъмурий инфратузилмани шакллантириш ишлари билан параллел равишда амалга оширилмоқда. Обйектларни сотишдан тушган маблағлар бевосита ушбу инфратузилмани барпо этишга қайта йўналтирилади. Шу тариқа, вазирлик ва идораларнинг Янги Тошкентга кўчирилиши, жумладан, бўшаётган давлат активларини реализатсия қилишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

 

 

29 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech