Юртимиз бўйлаб Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарг'она вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол қатнашиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Ҳашар ишлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда, сиз ҳам умумхалқ ҳашарда фаол иштирок этинг !




