Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Июль 2025

“Фарғонадонмаҳсулот” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 0,05 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сонли фармони ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ “Фарғонадонмаҳсулот” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 0,05 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Акциялар сони – 1 000 дона оддий акция;

Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 16 663 сўм;

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 16 663 467 сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 та

Савдолар “Тошкент” РФБнинг оммавий савдоларни ўтказиш учун мўлжалланган платформаси, РО-майдончасида 04.08.2025 йилдан бошланади. Талабгорлар инвестиция воситачилари ёрдамида акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.

Жамият фаолиятига оид маълумотлар ва молиявий кўрсаткичлар билан www.фаргонадон.уз ва www.опенинфо.уз сайтлари орқали танишиш мумкин.

Барча маҳаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.

Ма'лумот учун: (90) 993-95-58 телефон рақами орқали ёки т.ме/мулксармоя телеграм каналидан олишингиз мумкин.

25 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech