Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида 2026-йил 24-феврал куни ўтказилган “Ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқот”да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафта пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланган.

Мазкур ташаббус доирасида Тошкент Менежмент ва Иқтсодиёт Институти Фарғона кампуси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти раҳбарияти иштирокида талабалар билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда мутахассислар томонида ёшларга бизнесга биринчи қадам мавзуси остида малакали мутахасислар томонидан керакли тавсиялар берилди ҳамда E-AUKSION савдо платформасидан фойдаланиш юзасидаy мастер класс ўтказилди.



