"Давлат қандай шартнома тузган бўлса, шу асосда ишлаганмиз" - Олтиариқлик тадбиркорлар мурожаати юзасидан.
Оммавий ахборот воситалари орқали тарқалган "Давлат қандай шартнома тузган бўлса, шу асосда ишлаганмиз" - Олтиариқлик тадбиркорлар ижара биноси аукционда сотилаётганидан норози" деб номланган сарлавхага жавобан Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти худудий бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Олтиариқ МФЙ, Тинчлик кўчаси 7-уй манзилида жойлашган Олтиариқ тумани тумани Статистика бўлимининг бўш турган бино ва иншоотларидан жами 11 нафар фуқаролар ижара асосида фойдаланиб келишади.
Олтиариқ тумани Статисика бўлими аукцион савдолари орқали сотилишидан ижарачилар (Н.Ахмаджонова ва бошқалар) томонидан норозиликлар юзага келганлиги сабабли улар томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига мурожаат қилишган. Агентлик томонидан мурожаатчиларга давлат мулки объектининг ижарага олинган қисми баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи тартиб қоидалари шу кунга қадар бир неча бор тушунтириб келинган ҳамда уларнинг мурожаатларига жавоб хатлари юборилган.
Яъни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги ПФ–70-сон Фармонига асосан тадбиркорлик субйектлари томонидан "Е-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали ижара шартномалари бўйича ижарага олинганига камида беш йил бўлган давлат мулки объектини капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, теварак-атрофини ободонлаштириш ҳамда бино ва иншоотларни турли даражада яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилган ва ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб келинган ҳамда ушбу объект хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда, уларга ушбу давлат мулки объектининг ижарага олинган қисми баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.
Шунга кўра, ижарага олинганлик ҳолати ўрганиб чиқилиб, объект ижарага олувчилар томонидан (Объектнинг 1-қавати 286,1 кв.метр ва 2-қавати 40 кв.метр қисми) объектда капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, теварак-атрофини ободонлаштириш ва бино-иншоотларни турли даражада яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилмаганлиги, иш ўринлари яратилмаганлиги ҳамда “Е-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали тузилган ижара шартномасига асосан беш йилдан кам муддат фойдаланилганлиги сабабли тўғридан-тўғри сотиш мақсадга мувофиқ эмаслиги маълум қилинган.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки ижара шартномасининг 5.2 бандида - "объект" Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукуматнинг хужжатлари, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида хусусийлаштирилган тақдирда, шартномани муддатидан аввал бекор қилиб, "объект" сотилган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида "объект"ни "Балансда сақловчи"га қайтарилиши белгиланган.
Бундан ташқари мазкур мурожаат юзасидан ушбу объектдан ижара асосида фойдаланиб келган ижарачилар Н.Ахмаджонова ва бошқалар ҳудудий бошқарманинг буйруғини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб Фарғона туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилишган. Суднинг 2025-йил 1-декабрдаги 5-1501-2505/1109-сонли ҳал қилув қарорига асосан аризани қаноатлантириш рад қилинган.
Аризачилар Н.Ахмаджонова ва бошқалар Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2025-йил 1-декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб Фарғона вилояти маъмурий судига апелляция тартибида шикоят беришган. Фарғона вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2026-йил 19-февралдаги қарори ҳамда Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2025-йил 1-декабрдаги ҳал қилув қарорлари ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати