Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Сентябрь 2025

Фарғона туманида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар билан учрашув бошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-70 сонли "2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти, берилган имтиёзлар, шунингдек, хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, сотувдаги ер участкалари тўғрисида масъуллар томонидан батафсил маълумот берилди.

Учрашув давомида эса тадбиркорларга аукцион савдоларида қатнашиш, давлат мулки объектлари, ер участкаларини сотиб олиш ва бўлиб тўлаш каби ва шунга ўхшаган ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассисларимиз томонидан батафсил ма'лумот берилди.

Учрашув сўнгида эса тадбиркорларга Фарғона туманида жойлашган онлайн аукцион савдоларига чиқарилган давлат мулки объектлари ҳамда ер участклари билан таништирилди.

Ҳурматли тадбиркорлар, сизни давлат мулкини объектлари ва ер участкаларини сотиб олиш, аукцион савдоларида қатнашиш, бўлиб тўлаш каби саволларингиз юзага келганда албатта бизнинг мутахассисларимизга мурожаат қилинг.

 

Ма'лумот учун:

(73) 244-18-47 - Давлат активлари бўйича

(73) 244-18-56 - Бўлиб тўлаш бўйича

(73) 244-18-57 - Ер участкалари бўйича

24 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech