Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Июль 2026

Кибер жиноят хавфидан ҳимояланиш ва меҳнат жамоасида киберсаводхонликни таъминлаш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Сўнгги вақтларда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, мансабдор шахслари ҳамда ходимлари кибержиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги билан боғлиқ ҳолатлар кўпаётганлиги сабабли бошқарма ходимларини бундай холатлардан қандай химояланиш юзасидан бошқарманинг ахборот хавсизлиги бўйича мутахассиси томонидан бир қатор кўрсатмалар ва тушунтиришлар берилди.

Хозирги кунда асосан "Telegram" ва "WhatsApp" орқали боғланиб, сохта (фейк) хизмат гувохномасини расмини ёки махсус дастурлар (нейротармоқлар) орқали тайёрланган "юмалоқ видео" (видеохабар) кўринишидаги сохта мурожаатларни юбориб турли бахоналар билан одамни саросимага солиб банк картаси бошқарувини қўлга киритиб олишмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки банк ходимлари томонидан ҳеч қачон "Телеграм" мессенжери ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали пул талаб қилинмаслиги ёки бошқа турдаги кўрсатмалар берилмаслиги, хизмат гувохномаси тасвири юборилмаслиги, юмалоқ видеохабарлар орқали топшириқ берилмаслиги, СМС-кодлар ёки пароллар умуман сўралмаслиги "Олтин қоида" сифатида қабул қилиш кераклигини эслатиб ўтамиз.

 

49 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech