Қува туманида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “ROADSHOW” тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари, "Электрон-онлайн ауксионларни ташкил этиш" АЖ Фарғона вилояти вакили, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, ҳоким ёрдамчилари, ҳудуддаги тадбиркорлар ва инвесторлар иштирок этишди.

Тадбир бошида тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-70 сонли "2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги фармонининг мазмуни-моҳияти, берилган имтиёзлар, шунингдек, хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, сотувдаги ер участкалари тўғрисида масъуллар томонидан батафсил маълумот берилди.




