“Roadshow” тадбирлари шаҳар ва туманларда ўтказилмоқда.
Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари, "Электрон-онлайн ауксионларни ташкил этиш" АЖ Фарғона вилояти вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, ҳудуддаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирок этишди.
Тадбир бошида тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-70 сонли "2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги фармонининг мазмуни-моҳияти, берилган имтиёзлар, шунингдек, хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, сотувдаги ер участкалари тўғрисида масъуллар томонидан батафсил маълумот берилди.
Тадбир сўнгида эса Марғилон шаҳри ва Қўштепа туманларидаги онлайн аукцон савдоларига чиқарилган давлат мулки объектлари ҳамда ер участклари билан тадбир иштирокчиларини яқиндан таништирилди.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига ўз ҳудудингизда бўлиб ўтадиган "Roadshow" тақдимотларида қатнашиб ўзингизни қизиқтирган барча саволларга мутахассисларимиз томонида тўлиқ ма'лумотга эга бўлишингиз мумкин.